Термиз шаҳри мудофаси учун амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 10-12 май кунлари 2018 йил учун мўлжалланган ўқув машғулотлари юзасидан Термиз шаҳар ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, Мудофа вазирлигининг

Жанубий Ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив йўналиши гуруҳи, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Давлат божхона бошқармаси, Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Чегара қўшинлари, ҳокимият ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Аму-соҳиллари” ва “Жўйжангал” маҳалла фуқаролар йиғинларида махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди. 

Ушбу тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жанговар шайлик даражаси оширилиб, Термиз шаҳар ҳудудини фавқулодда вазиятлар содир бўлганида шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиши, белгиланган нуқталарда постларда хизмат олиб боришлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг махсус режаларига асосан ишларни тўғри ташкиллаштирилиши ўқув машғулоти давомида ўрганилиб, амалда синовдан ўтказилди. 
Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.





Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг