Сурхондарё вилояти ИИБда йиғилиш бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 13 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг тўрт ойи якуни муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур ўтказилган йиғилишда эришилган ютуқлар, тизимда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган хато-камчилликлар ҳақида сўз юритилиб, кун тартибига қўйилган масалалар танқидий рухда ўрганилиб, бошқарманинг барча соҳавий хизматлари, Транспортда ЖХТБ, шаҳар-туман ИИБларида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини янада яхшилаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда барча куч ва имкониятларни сафарбар этиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатларни ўрганиш ишлари назорат остига олиниши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.





Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг