Шеробод, Бойсун ва Олтинсой тумани ҳудудида, шаҳар-туман худудлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа Вазирлиги, Давлат Хафсизлик Хизмати, Миллий Гвардия, Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ДХХ Чегара Қўшинлари ҳамкорлигида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 2018 йилнинг 15-17 август кунлари Сурхондарё вилоятининг 

Шеробод, Бойсун ҳамда Олтинсой тумани худудларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган махсус-тактик ўқув машғулотида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти бошқармаси, Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси, ДХХ Чегара Қўшинлари, Мудофаа вазирлиги ЖҒМҲО ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, туман хокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратура ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида махсус тактик ўқув машғулотида гаровга олинган бино ва иншоотлар, шахсларни қутқариш, хонадонлардаги ижтимоий вазиятларни ўрганиш ишлари олиб борилди.

Махсус-тактик ўқув машғулоти давомида шахсий таркибнинг жанговар шайлик даражаси оширилиб, Олтинсой тумани ҳудудини мудофаа қилиш, хар қандай кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ички ва ташқи халқалар ташкил этилиб, ташкил этилган халқалардаги блок-постларда Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар идораларининг сохавий хизмат ходимларидан ташкил этган шахсий таркиб томонидан туну-кун хизмат олиб бориши ташкиллаштирилди.

Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа Вазирлиги, Давлат Хафсизлик Хизмати, Миллий Гвардия, Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари билан хамкорликда Олтинсой тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида тезкор профилактик қидирув тадбири амалга оширилди.

Бундан ташқари ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими, Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус операциялар мувофиқлаштириш бошқармаси Сурхондарё вилояти буйича махсус отряди, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ва Миллий Гвардиянинг Сурхондарё вилояти харбий хизматчилари билан ҳамкорликда гаровга олинган шахсларни озод қилиш юзасидан махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди.

         Шу қаторда Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Бойсун туманлари тоғли ҳудудларидаги чекка ва олис қишлоқларида ва тоғли ҳудудларнинг чегара туманларида тезкор профилактик қидирув тадбирлари амалга оширилди. Бошқарма Ҳарбий сафарбарлик бўлими ва Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди шахсий таркибидан ташкил топган тезкор-гуруҳ ходимлари, тоғли ҳудудлардаги айланма йўлларда шахсий таркиб билан харитада ишлаш, мураккаб вазиятларда тоғларда харакат қилиш юзасидан амалий ва назарий ўқув машғулотлари ўтказилиши, шахсий таркибнинг жанговар шайлик даражасини оширишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.





Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг