Тест синовларида махсус қурилма ёрдамида абитуриентнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Республикамизнинг барча Олий таълим муассасаларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятидаги Олий таълим муассасаларида ҳам сиртқи таълим йўналишига кириш учун тест синовлари олинмоқда.

Тест синовлари тартиб қоидалари бузилишининг олдини олиш, абитуриентлар томонидан ҳудудга кириш жойида уяли қўл телефон, электрон эшитиш мосламалари, шпаргалкалар олиб кириши ҳамда абитуриентларнинг ўрнига сохта “абитуриент” 

(шахс)лар киришининг олдини олиш, тест синовлари ўтказилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда хизмат олиб боришаяпди.

Таъкидлаш жоизки ҳозирги кунда уддабурон абитуриентлар томонидан ҳужжатга ўзининг юз кўринишини ёки бўлмаса ҳужжатдаги суратларни ўз кўринишига ўхшатишиб тест синовларига киришга уринган қўштирноқ ичидаги “абитуриент”лар ҳам учраб турибди.

Бу вазиятда эса, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ўрнатилган ва марказлаштирилган махсус қурилма ёрдамида шубҳа уйғотган шахсларнинг “қўл бармоқ излари”ни олиш билан шахсига ойдинлик киритилиб, бундай уддабуронлар фош этилинмоқда ва шу жойнинг ўзида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб тест синовларидан четлатилаяпди.

Бу билан тест синовларини шаффоф ва адолат мезонлари доирасида ўтказилиши таъминланмоқда.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.





Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг