Мурожаат қилиш тартиби

Ҳурматли фойдаланувчи!

    Сиздан диққат билан Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошмасининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.

    Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ички ишлар идораларига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, «Ишонч телефони» орқали, электрон почта орқали, ички ишлар идораларининг расмий веб-сайти орқали, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали (Ҳукумат портали) орқали юборилиши мумкин.

  • Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
  • Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
  • Ёзма мурожаат - мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
  • Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
  • Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификациялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

    Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар:

  • яширин мурожаатлар;
  • ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар;
  • қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.

    Ўзбекистон стандартлаштириш, метерология ва сертификатлаштириш агентлигининг расмий веб-сайти орқали тақдим этилган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби:

    Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқамасига мурожаат этиш имкониятини таъминловчи қўшимча восита ҳисобланади.

   Мурожаатга жавоб бериш маълум вақтдан кейин Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқамасининг расмий веб-сайтининг «Савол ва жавоблар» сарлавҳасида эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан ошмайди. Агар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш учун қўшимча вақт талаб этилса, у ҳолда 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин

   Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқамаси ваколат доирасига кирмайдиган саволлар кўриб чиқилмайди ва бошқа ташкилот ва корхоналарга юборилмайди. Нотўғри шаклга эга бўлган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

    Матннинг ўлчами 1000 белгидан ошмаслиги лозим.

    Тўлиқ бўлмаган ёки жўнатувчи ҳақида маълумотлар аниқ бўлмаган тақдирда электрон шаклдаги мурожаатлар (сўровлар) кўриб чиқилмайди.

    Агар Сиз, бизнинг жавобимиздан қониқиш ҳосил қилмасангиз, Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқамаси бошлиғининг жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулига шанба куни соат 11:00 дан 13:00 гача мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Термиз шаҳар Б.Авлод кучаси 46 уй

Мулжал: Б.Авлод кўчаси ва Хамза кўчалари кесишган чоррахаси Вилоят Телевиденияси биноси рўпараси





Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг