“Чегара”ларимиз дахлсиз... Она ватанга хизмат қилиш шараф.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Термиз шаҳридаги “Ҳарбийлар маданият уйи” биносида Сурхондарё вилояти Ички ишлар ходимларининг маънавий - маърифий салоҳиятини янада бойитиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқ ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида, ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Термиз Давлат Университети профессор ўқитувчиси Т.Пардаев “Буюк ипак йўлидаги- Ўзбекистон” мавзусидаги маърузаси билан қатнашиб, тингловчиларда Ўзбекистоннинг қудратли юрт эканлиги, илгаридан бошқа давлатлар билан ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий стратегик жиҳатдан шерикчиликда, ҳамкорликда намуна кўрсатган қадимга юрт эканлиги борасида катта таъсуроотлар қолдирди. Батафсил: “Чегара”ларимиз дахлсиз... Она ватанга хизмат қилиш шараф.

Гугурт қутиларга жойланган марихуана аниқланди.

Манба: Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Денов туманида яшовчи муқаддам судланган 49 ёшли шахс марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган.

Сурхондарёдаги 112 маҳаллада умуман жиноят содир этилмади. (2)

Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 9 ойида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 514 тага камайди. 112 маҳаллада умуман жиноят юз бермади. Батафсил: Сурхондарёдаги 112 маҳаллада умуман жиноят содир этилмади. (2)

ХIII-жаҳон чемпионатида терма жамоамиз янги миллий рекордни ўрнатди

Жорий йилнинг 25 сентябрь - 1 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Измир шаҳрида, Халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерациясининг оммавий спорт тадбирларини ўтказиш режасига асосан, ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўртасида ХIII-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Россия Федерацияси, Беларусь, Чехия, Украина, Монголия, Озарбайжон, Словакия, Болгария, Туркия, Қозоғистон Республикалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари иштирок этишди. Батафсил: ХIII-жаҳон чемпионатида терма жамоамиз янги миллий рекордни ўрнатди

“КИДАЛЛА операцияси”: 18 нафардан ташкил топган товламачи жиноий гуруҳлар қўлга олинди.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани “Селекат” маҳалласида иккита жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Ушбу жиноий гуруҳ 18 нафар шахсдан ташкил топган бўлиб, уларнинг орасида вояга етмаган М.И.ҳам фаолият олиб борган, Батафсил: “КИДАЛЛА операцияси”: 18 нафардан ташкил топган товламачи жиноий гуруҳлар қўлга олинди.




Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг