Ноқонуний экин жиноий жавобгар қилди...

Денов туманида 2017 йил 08 сентябрь кунида, Сурхондарё вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ҳудуддаги тезкор бўлими ҳамда Денов туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, шу туманда яшовчи И.О.нинг яшаш уйи ва ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томарқасида экилган помидор кўчатлари орасида, таркибида тетрагидроканнабинол моддаси мавжуд бўлган 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлилигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Натижада 2017 йилнинг 09 сентябр куни О.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Cурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

“Долларфуруш” қўлга олинди.

2017 йил 08 сентябрь куни Термиз туманида Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Департаментнинг вилоят бўлими ходимлариҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, туманнинг “Сабзипоя” маҳалласида яшовчи Ч. Х. маҳалладоши Г.М.нинг яшаш уйида, “мижоз” сифатида жалб қилинганТ.Р.га қонунга хилоф равишда 1 АҚШ долларини 8100 сўмдан хисоблаб, 6700 АҚШ долларини 54.270.000 сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан бирга жиноят устида қўлга олинган. 2017 йилнинг 09 сентябрь куни Х.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми“б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Меҳмонхонада фоҳишахона фош этилди

Узун туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шу туманнинг “Баҳористон” маҳалласида жойлашган “Темирйўл” меҳмонхонаси кўздан кечирилади. Меҳмонхона қоровули С.Х. ҳамда З.Х.ларга жинсий алоқа қилишлари учун меҳмонхонадан шароит яратиб берганлиги ва хизмат учун 49000 сўм пул олганлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида пуллар ҳужжатлаштириб олинди. Меҳмонхона қоровулига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Фирибгар гуруҳ ушланди

Денов туманининг “Буюк ипак йўли” маҳалласида яшовчи А.Севара ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, коллеж ўқитувчиси Ж.М. А.Севарани 2000 АҚШ доллари эвазига Россиядаги университетларнинг бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берганини баён қилади. Ж.М. таниши ушбу университетнинг 2-курс талабаси М.М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, А.Севарадан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Натижада Ж.М. ва М.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Ўзганинг мулки буюрмади

Узун тумани ички ишлар бўлимига “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Ю.Ф. уйида ўғрилик содир этилгани юзасидан мурожаат қилади. Зудлик билан олиб борилган тезкор чоралар натижасида, мазкур ўғриликни Сариосиё туманининг “Нурбулоқ” маҳалласида яшовчи Н.К. содир этганлиги аниқланиб ушланди ва ундан ўғирлаб кетилган 200 АҚШ доллари, 250000 сўм пул, 1 дона 4 граммли аёллар тилла узуги, “SAMSUNG” русумли планшет, “ROLSEN” русумли мусиқали марказ, электр иситиш печи далилий ашё сифатида олинди. К.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати




Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг