…Жиноий жавобгарликка тортилмайди

Олтинсой туманининг “Карсаган” маҳалласи фуқароси ҳовлисида жойлашган молхона деворини бузаётганида, девор орасидан 1 дона ишлаб чиқарилган йили ва рақами ўчиб кетган ов қуроли қўндоғи ва тепки механизмини топиб олади. У марҳум бобосидан қолган ушбу топилмани ўз хоҳиши билан туман ички ишлар бўлимига топширди. Шеробод туманининг “Қорабоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро ҳам профилактик суҳбатлар натижасида марҳум отасидан қолган 1 дона ишлаб чиқарилган санаси мавжуд бўлмаган, ов қуролини ўз хоҳиши билан топширган. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ТАНТАНАЛИ ҚАСАМЁД ҚИЛИШДИ.

2017 йил 17 сентябрь куни соат 10:00 Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг Хотира хиёбонида одамлар байрамона кийинган, барчанинг юзида табассум, дилида интиқлик ҳаяжон, у ерда кенг келбатли саф бўлиб турган профилактика инспекторларининг виқор билан туришлари барчанинг дилига бир ошуфталик билан уларга ҳавас ҳиссини уйғотади. Уларни эса ҳис ҳаяжон туйғуси чулғаб олган. Нега дейсизми? Бугун улар она ватанига, халқига, президентига тантанали равишда содиқлигини исботлаш учун қасамёд қилишади... Сурхондарё вилояти ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 228 нафар профилактика инспекторларини қасамёдга келтириш, уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Маросимда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари ва вилоят ҳокимлик раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари ОАВлари ходимлари иштирок этишди. Дунёда инсоннинг ҳаётидан, унинг тинчлигидан ҳам азизроқ, муҳимроқ нарса бўлмаса керак. Бугунги даврда ички ишлар органлари ходимлари, айниқса, профилактика инспекторлари Ватанимиз келажаги ва истиқболи учун дахлдорлик ҳисси билан яшаши, юртига фидоийларча хизмат қилиб, ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Халқнинг дардини, ҳар бир инсонни қийнаётган ва ташвишга солаётган муаммоларни биринчи навбатда ким тинглайди, албатта, ички ишлар органи ходими. Чунки нажот, тинчлик истаб инсон авваламбор унинг олдига шошади. Ана шундай дамларда ички ишлар органи ходими, айниқса профилактика инспекторидан кучли сабр-тоқат, меҳр-оқибат, матонат, юксак маънавият талаб этилади. Ана шу талабдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги Фармони асосида жойлардаги профилактика инспекторлари сони оширилиб, улар учун қулай шароитларга эга бўлган ички ишлар органлари таянч пунктлари ташкил этилди. Шунингдек, профилактика инспекторлари нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташларини таъминлаш мақсадида комунал-маиший шароитларга эга бўлган, замон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган қулай хизмат уй-жойи билан таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарор талаблари асосида, профилактика инспекторларига ўзлари хизмат қилаётган ҳудуддан оила аъзолари билан яшашлари учун, барча қулайликларга эга бўлган хизмат уйлари ажратилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 август кунидаги Қарорига асосан узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида шахсий автоуловлар олишлари учун шароит яратилди. Бу қувонарли ҳол, албатта. Давлатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги кенг нишонланаётган бир пайтда, Термиз шаҳрининг марказида жойлашган Хотира майдонида, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек шарафли, шу билан бирга маъсулиятли хизматни ўташга қасамёд қилиш учун қад ростлаб турган навқирон, мард, жасур профилактика инспекторларимизни кўрган ҳар бир киши уларга ҳавас билан қараётгани аниқ. Бу эса профилактика инспекторларимизга ғурур ва ифтихор бағишлаши билан бирга, масъулиятларини ҳам оширади. Бугун, мана шундай қувончли ва ҳаяжонли дамларда, ички ишлар органларининг ҳар бир профилактика инспектори халқимиз ва Президентимизга содиқ бўлишга мардонавор равишда қасамёд қилди. Аминмизки, улар зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, эл-юрт тинчлиги, осойишталигини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни шараф билан адо этадилар. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати.

Жарқўрғон туманида, “Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сурхондарё Академик лицейи” ўз фаолиятини бошлади.

Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 апрел кунидаги ПФ-5005-сонли “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан токомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига малакали ёш мутахассисларни ёшлигидан ички ишлар соҳасига кўникмаларини ҳосил қилдириш, билим савияси юксак бўлган ёш кадрларни тайёрлаб бериш мақсадида, Сурхондарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Батафсил: Жарқўрғон туманида, “Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сурхондарё Академик лицейи” ўз фаолиятини...

Инсон манфаатлари ҳар жабҳада устун.

Ўзбекистон- дея аталмиш, қудратли давлатнинг халқи ўтмишини ўрнак қилиб, эртанги кунида ва келажагида фаровон турмуш, мазмунли хаёт кечиришлари йўлида эзгу мақсадлар сари комилликка интилиб яшамоқда. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев топшириғи ва ташаббуслари билан ҳозирги кунда барча соҳаларда ўзгаришлар, янгиланишлар, ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу олиб борилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижасида ички ишлар тизимида ҳам бир қатор кўзга кўринарли ютуқ ва марраларга эришилмоқда. Бунинг исботи сифатида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари тизимида йўлга қўйилган жамоатчилик вакиллари билан ишлаш тажрибаси ўз самарасини бераяпди. 2016 йилнинг 8 ойига қараганда жорий йилнинг шу даврига қадар 347 тага камайганлигини кузатиш мумкин. Шу ўринда Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикалари билан қўшни бўлган чегара зонасига кирувчи криминоген вазияти оғир бўлган Сурхондарё вилоятида қандай қилиб бу натижаларга эришилди? - деган табиий савол туғилади. Энг аввало, ҳуқуқбузарлик ва жиноятни кўп бераётган криминоген вазияти оғир бўлган “ўчоқ”ли ҳудудлар ўрганиб олинди. Асосий куч ва воситалар шу ҳудудга қаратилиб, у ернинг ҳар бир фуқароси билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг биринчи навбатда муаммолари ўрганилиб, аниқланган муаммо ва камчилликлар зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди. “Пайшанба- профилактика кун”лари ҳар бир ташкилот яъни ҳокимият, прокуратура, суд, адлия, таълим, тиббиёт, молия, банк, “Нуроний”, “Меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш” жамияти, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, диний идора вакиллари, ички ишлар ходимлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқишига замин яратаётган омилларни ўрганиши, ҳар бир қонун ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун моҳияти бўйича тинимсиз тарғибот-ташвиқот ишлари, маҳаллаларда сайёр йиғилишлар, сайёр судлар ташкил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳатти харакатлари муҳокама қилиниши, уларнинг қилган ноқонуний ҳатти харакатлари шу жойнинг ўзида қонуний баҳоланиши фуқароларга ноқонуний ишлар қилмаслик, ҳар бир ноқонуний ҳатти ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида ҳуқуқий билимга эга бўлишмоқда. Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда профилактика инспекторлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда Хоразм вилояти ва Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалласида ўрганилган иш тажрибалари асосида ишларни ташкиллаштиришди. Ҳақиқий эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, уларга моддий ёрдам тайинлаш, ҳомий идора-ташкилотлар орқали ёрдам кўрсатиш ёки имтиёзли кредитлар ажратишишлари олиб борилмоқда. Юқорида кўрсатилган ёрдамларга доимо ўрганиб қолиши шунингдек боқиманда бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида уларни назорат қилиб бориш йўлга қўйилган. Бу эса ҳар бир фуқаронинг дарди ва муаммосининг тингланишига керагидан ортиқ эътибор қилиниши, уларни қийнаётган, ечимини кутаётган муаммолар, осонлик билан ҳал этилаётганлигидадир. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, маҳаллага кириш жойла-рида “Жамоатчилик масканлари” ташкил этилиб, навбатчилик асосида жамоатчилик вакиллари тунги гуруҳларга бўлиниб хизмат олиб бориши ҳам кўпгина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга катта хиссасини қўшмоқда. Сурхондарё вилояти ҳудудига 270 дан ортиқ видео кузатув камералари одамлар кўп тўпланадиган, автомашиналар кўп ҳаракатланадиган жойларга жиноятчиликни жиловлашда келажакда замин яратади. Бунинг исботи сифатида қуйидаги рақамларга эътибор беринг ўта оғир турдаги жиноят ўтган йилга нисбатан 24 тага, оғир бўлмаган жиноят 76 тага, ноаниқ шароитда содир бўлган жиноят 187 тага, қасддан одам ўлдириш жинояти 6 тага, босқинчилик 2 тага, фирибгарлик 48 тага, автотранспорт воситасини ўғрилаш 1 тага, мол ўғрилиги 20 тага, безорилик 38 тага, қонунга хилоф равишда қурол сақлаш 11 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 41 тага, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 12 тага, хокимият вакилига қаршилак кўрсатиш 2 тага, қидирувдаги жиноятчилар 37 тага, муқаддам судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар 36 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 3 тага, аёллар томонидан 81 тага, гуруҳлар томонидан 113 тага, жамоат жойларида 11 тага камайган. Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар 341 тага, ишламайдиган ҳамда ўқимайдиганлар 89 тага, вояга етмаганлар 5 тага, муқаддам судланганлар 31 тага, аёллар 58 тага, МДХ фуқаролари томонидан 2 тага камайишига эришилди. Коррупция соҳаси бўйича 142 тага, бошқа соҳалар бўйича 52 тага камайганлиги бунга яққол мисолдир. Жорий йилнинг 8 ойи давомида кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳуқуқтартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида 300 дан ортиқ ов қуроллари, 2 дона ПМ (пистолет макаров), ўқ дорилар фуқаролар томонидан ўз ҳохиш ва ихтиёри билан ИИБларга олиб бориб топширилишига эришилди. Хонадонларга кираётган жамоатчилик вакиллари ҳар бир фуқаронинг ҳаёт тарзини чуқур ўрганиш билан бирга таҳлил ҳам қилишмоқда, уларнинг турмуш тарзини ўрганмоқда, жиноятга мойил бўлган шахслар аниқланса, улар билан тегишли профилактик ишлар олиб борилаяпди. Бу эса содир этилиши муқаррар бўлган жиноятнинг олдини олишга хизмат қилаяпди. Ҳар бир фуқаронинг қўлини фойдали меҳнат билан банд қилиш чораларининг кўрилиши, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик учун хизмат қилади. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бизнинг халқимиз ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди!”. Дар ҳақиқат ҳар бир фуқаронинг муаммосини ўз вақтида адолат тарозисига қўйиб, “Фемида”дан қиёс олиб, кўзни юмган ҳолда ечимини ечсаккина, биз албатта ўз олдимизга қўйган мақсад ва марраларга эришамиз. Фарҳод Тошбоев, Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати ходими.

Мурожаатлар жойида ҳал қилинмоқда!

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар жорий йилнинг 8 ойи давомида 234 тани ташкил қилган бўлиб, шундан 47 нафар фқуароларнинг мурожаати жойида қаноатлантирилган, 127 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан амалий ёрдам ва ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган, 60 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бошқа идораларга тегишли бўлганлиги учун тегишлилиги бўйича мурожаат этишлари тўғрисида тушунтирилиб жавоб хатлари юборилган. Аксарият фқуаролар томонидан қилинган мурожаатлардаги важлар зудлик билан ўрганилиб, жойида қаноатлантирилган, бунниг натижасида фуқароларнинг ички ишларга бўлган ишончи ортиб, мамнун бўлиб кетишмоқда. Жарқўрғон тумани “Қўштепа” маҳалласида яшовчи Узақова Замира “оилавий шароити оғирлиги, туфайли, янги биометрик паспортини олиш учун давлат божларини тўлашга имконияти йўқлиги учун амалий ёрдам беришлик”ни сўраб мурожаат этган. Узақова Замира 2017 йилнинг 31 август куни барча ҳужжатларни расмийлаштирилиб, биометрик паспорт олишш учун расмга туширилган. (бир хафтадан кейин паспорти келганидан сўнг, ҳеч фандай тўсқинликсиз, унинг паспортини қўлига бериб юборилиши ҳақида тушунтирилган). Термиз туманида яшовчи фуқаро Джамаматов Ўрал 2017 йил 27 май куни вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат этиб ўз мурожаатида уй қуриш учун ер сотиб олганлиги, лекин ер эгаси пулни олган бўлсада, ерни унинг номига расмийлаштириб бермаётганлигини баён этиб, чора кўришни сўраган. Ушбу холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб ҳақиқатдан олдинги уй эгаси сансалорликка йўл қўйиб расмийлаштириш ишларини ортга сунъий равишда суриб юрганлиги маълум бўлиб, аризаси Джамаматов Ўралнинг 2017 йил 03 июнь куни барча важлари қаноатлантирилган. Шундан кейин Джамаматов Ўрал вилоят ИИБ бошлиғи номига ўзининг миннатдорчилигини баён этиб, минатдорлик хатини юборган. Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Холназарова Шодия 23 ёшга кирган бўлсада, оилавий шароити оғирлиги учун жаримасиз фуқаролик паспортини олишга амалий ёрдам сўраб мурожаат этган, шундан сўнг Холназарова Шодияга вилоят ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан ушбу фуқарога жаримасиз, тантанали равишда паспорт топширилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Чунки ҳар бир мурожаатнинг таг- замирида инсон манфаати, инсон тақдири ётганлигини чуқур англаган ҳолда ҳозирги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳар бири ўз хизмат вазифа ва бурчларини сидқидилдан бажариб келмоқда. Фарҳод Тошбоев, Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати ходими.




Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг