Ички ишларга ишга қабул қилиш

Ички  ишлар  органлари хизматига номзодларни қабул қилиш тартиби:

      Ички ишлар органларининг;

1.Сафдорлар;

2.Офицерлар:

     Лавозимларига ишга кириш истагини билдирган фуқароларнинг ёши 30 ёшгача бўлиб, бўйи йигитлар учун 170 см.,қизлар учун 165 см.дан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотига эга, ҳарбий хизматни ўтаган, номзодлар қабул қилинади.

     Ички ишлар органларига ишга кириш истагини билдирган номзодлар билан дастлабки суҳбатлар ўтказилиб, хизматни ўташ шартлари ва вазифалари, номзоднинг дунёқараши, фикрлаш қобилияти, билим савиясига эътибор қаратилиб, уларга умумий тушунчалар берилади ва дастлабки танловга рухст этилади.

    Ички ишлар органларининг сафдорлар ва офицерлар таркибидаги мавжуд бўш лавозимлари номзодларни танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар танлови мазкур ички ишлар органларидаги қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.

   Номзодлар танлови ички ишлар органларидаги мавжуд бўш лавозимларини жамлаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
Ички ишлар идоралари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар доимий яшаш жойи бўйича Қарши шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ички ишлар бўлимларига ҳар хафтанинг “шанба” куни мурожаат қилишлари мумкин, мурожаат этган номзод ўзига тегишли бўлган барча ҳужжатларни (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, диплом ва унинг иловаси) Қарши шаҳар ички ишлар бошқармаси ва туман Ички ишлар бўлимларининг номзодлар билан ишлаш бўйича масъул ходимларига тақдим этишлари сўралади.

   Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаролардан ушбу тегишли тартибдаги аризалари олинади. Номзодлар аризаларида синовларнинг қайси тилда топширишлари кўрсатилади.

    Номзодлар дастлабки танловлардан муваффақиятли ўтса, ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш учун ўрганишни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топилиб, белгиланган тартибда танловларга босқичма-босқич қўйилади.
Танлов босқичи – дастлабки ва якуний танловлар орқали амалга оширилади.

      Дастлабки танлов қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

  • якка тартибдаги суҳбат;
  • диктант;
  • индивидуал психологик синов;
  • жисмоний тайёргарлик синови;

      - Якка тартибдаги суҳбат номзоднинг ички ишлар органлари хизматига кириши сабаби, хизматга қизиқиши, Ватанга садоқати,ахлоқий ҳаётий қарашлари, давлат сиёсатига муносабати,шахсий фазилатлари ҳамда ақлий қобилиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

      Диктант ёздириш йўли билан номзоднинг умумий саводхонлигини баҳолаш мақсадида бир юз эллик сўздан кам бўлмаган матнлар доирасида ўтказилади. Диктант номзоднинг хоҳишига кўра давлат тилида, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

    Индивидуал психологик синов номзодлардан психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади. 

      Жисмоний тайёргарлик синовлари номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини, жисмонан бақувватлиги ва чиниққанлигини аниқлаш мақсадида ўтказилиб, мазкур қўлланмада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

     Синовлардан олдин номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва баҳолаш мезонлари ҳамда машқларни бажариш тартиби ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи (қабул комиссияси) гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

      Номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларига спорт кийимида ҳамда номзодлар ўзлари билан яшаш жойларидан соғлиқлари ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг У-086-шаклдаги маълумотномаси билан келиши лозим.

      Номзод йигитлар уч тур бўйича машқларни бажаради ҳамда қуйидаги кўрсатилган кетма-кетликда топширади:

  • Спорт тўсинида тортилиш;
  • 100 метрга югуриш; 3000 метрга югуриш;

      Номзод қизлар уч тур бўйича машқларни бажаради ҳамда қуйидаги кўрсатилган кетма-кетликда топширади:

  • Куч ишлатиш машқлари комплекси;
  • 100 метрга югуриш;
  • 1000 метрга югуриш;

      Дастлабки танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари расмийлаштирилади. Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари тўлиқ расмийлаштирилиб, у ҳарбий-тиббий комиссия томонидан мўлжалланилаётган хизматга яроқли деб топилган тақдирда, номзод якуний танловга қўйилади.

      Якуний танлов тест синовлари орқали амалга оширилади.

      Тест синовлари:

      - номзодлардан тест синовлари умумийтаълим, сиёсий-ижтимоий йўналишидаги ва она тили фанларидан билим даражасини аниқлаш мақсадида қабул қилинади. Номзодлар тест синовларини қайси тилда топширишларини ички ишлар органларига кириш тўғрисидаги аризасида кўрсатиб ўтишлари шарт.

      Тест синовлари ички ишлар органларининг сафдор ва офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинаётган номзодлар учун тест саволлари;

  • 3 та йўналишда бўлиб, ҳар бир йўналиш бўйича 36 та савол, жами 108 та саволдан иборат бўлади.
  • Тест синовларида берилган ҳар бир тўғри жавоблар қуйидагича баҳоланади:
  • умумтаълим йўналишидаги билимлар даражасини аниқлаш учун ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади.
  • Номзод 0 баллдан 111,6 баллгача тўплаши мумкин;
  • ижтимоий-сиёсий тайёргарлик даражасини аниқлаш учун ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади.
  • Номзод 0 баллдан 75,6 баллгача тўплаши мумкин;
  • она тили фани йўналиши бўйича билим даражасини аниқлаш учун, ҳар бир тўғри жавобга 1,1 балл берилади.
  • Номзод 0 баллдан 39,6 баллгача тўплаши мумкин.
  • Тест синовларини топшириш учун ҳар бир саволга 1(бир) дақиқадан жами 108 (бир юз саккиз) дақиқа вақт ажратилади.




Сайт материалларидан фойдаланганда Сурхондарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг